Кейтинг асосида сифатли овқатлантириш тизими назоратда

15

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумтаълим муассасаларининг 1-4-синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш бўйича чиқарган фармони алоҳида аҳамиятга эга.

Фармонга асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф (1 – 4-синфлар) ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, 2 та кейтеринг ташкилоти томонидан Беруний туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 71 та умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчиларига кейтеринг усулида сифатли таомлар етказиб берилади. Етказиб берилган маҳсулотларни мактаб комиссияси аъзолари томонидан қабул қилишда сертификатлари, менюга мослиги, яроқлилик муддати ва сифати текширилиб, шунингдек, Беруний тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ҳар ойда назорат текширувлари ўтказиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги