Давлат рамзининг аҳамияти таъкидланди

Нукус шаҳридаги 46-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактабида маънавий-маърифий тадбирлар доирасида 14 декабрь – Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан байрам кечаси ўтказилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Нукус шаҳар бўлими бошлиғи Қ.Нуратдинов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг 17071-ҳарбий қисм вакиллари М.Худайбергенов, У.Мирзанов, Д.Амиров, А.Юлдашев ҳамда Нукус шаҳар 1-сонли Эсжон бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари Х.Сейтназаров ва А.Қайпановлар иштирок этди. Тадбирда давлат рамзининг аҳамияти ва унга ҳар бир фуқаро ҳурмат билан қараши лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда бошланғич синф ўқувчилари байрам санасига бағишланган қўшиқлар айтиб, меҳмонларга ўзлари чизган расмларни совға қилди. Шунингдек, мусиқа мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари миллий қорақалпоқ қўшиқларини дуторда ижро этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги