Туркий тилли давлатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади
Олий Мажлис Сенатига Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПА) Бош котиби Рамил Ҳасан ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистон ва ТуркПА ўртасидаги ҳамкорлик, Туркий давлатлар ташкилоти ва туркий дунёнинг бошқа ихтисослашган институтлари доирасидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Туркий тилли халқлар маданий меросини сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган ТУРКСОЙ халқаро ташкилотидаги иштироки юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Ўзбекистон парламенти аъзоларининг ТуркПА доирасидаги самарали фаолияти алоҳида таъкидланди. Олий Мажлис палаталари делегациялари Ассамблеянинг ялпи мажлислари, соҳага оид комиссиялар йиғилишлари ва форумларида мунтазам иштирок этмоқда.
Учрашув якунлари бўйича туркий тилли давлатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ТуркПА доирасида ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этиш бўйича келишувга эришилди.
Н.Абдураимова, ЎзА