«Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси амалга оширилади
54

«Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–375-сон, 13.12.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди:
- 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатишни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлар фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш;
- тадбиркорлар масалалари ва муаммоларини эшитиш, муҳокама қилиш ва жойида ҳал қилишга мўлжалланган сифат жиҳатдан янги майдонча яратиш.
Шунингдек, мазкур қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ва айрим хусусий хизматларни тадбиркорларга «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиш бўйича «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси амалга оширилади.
«Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси доирасида:
- Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият томонидан бошқариладиган «Бизнес ҳамроҳ» марказлари фаолияти йўлга қўйилади;
- дастлабки босқичда «Бизнес ҳамроҳ» марказлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида 1 тадан ташкил этилади.