Студент-ёшларнинг дўстлик учрашуви

28

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали ёшлар ўртасида спорт орқали дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети билан ҳамкорликда «Спорт – дўстлик элчиси» шиори остида спортнинг мини-футбол, бадминтон, стол тенниси ва шахмат турларидан дўстлик турнири ўтказилди.

Унда дастлаб филиалнинг спортчи талабалари Беруний номидаги Урганч давлат университети томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, спорт орқали ҳамжиҳатлик руҳини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг очилиш маросимида Урганч давлат университети биринчи проректори Д.Ибадуллаев, «Спорт клуби» раиси ўринбосари М.Раҳимов ва филиал директорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Г.Хўжаметов мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлиб, унда икки олий таълим муассасаси талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси