Нукус шаҳрида янги спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги «2024-2026 йилларда Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида янги қурилган спорт зали, ошхона ва реконструкциядан чиққан ётоқхоналарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Байрам Ўтемуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев ва спорт фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Қизил лента кесилиб, иштирокчилар бу ерда яратилган шароитлар билан танишди ва тадбирда сўзга чиққанлар янги фойдаланишга топширилаётган спорт залининг очилиши билан спортчиларни қизғин табриклаб, бу ерда Осиё, Жаҳон ва Олимпия чемпионлари етишиб чиқишига тилакдошлигини билдирди.




Қорақалпоғистон ахборот агентлиги