Президентимизнинг мақоласи ўрганилмоқда

3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасининг 13 ноябрь кунги 234-сонида «Марказий Осиё янги давр остонасида» сарлавҳали мақоласи чоп этилган эди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиалида давлатимиз раҳбарининг ушбу мақолада билдирган фикрларини ходимлар ўртасида тарғиб қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда филиал касаба уюшмаси қўмитаси раиси В.Стаценко, филиал етакчи юристи Ш.Данияровалар давлатимиз раҳбарининг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласида келтирилган муҳим жиҳатларга тўхталиб, минтақавий ҳамкорлик, хавфсизлик, ички минтақавий савдони ривожлантириш, гуманитар ҳамкорлик, ташқи сиёсат, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт логистикасини ривожлантириш, экологик муаммолар, яшил иқтисодиёт каби масалалар бугунги кунда биргаликда ҳал этилаётганини таъкидлади.

Йиғилишда иштирокчилар мақолада келтирилган масалалар бўйича фикрларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги