Деҳқон ва фермерлар меҳнати муносиб тақдирланди
«Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан туманларда ҳосил байрами тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шуманай туманида ҳам туман марказида жойлашган файзли масканлардан бирида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан ҳосил байрами ўтказилди.
Унда туман ҳокими А.Аметов, Ўзбекистон фермерлар кенгаши раиси ўринбосари М.Муҳаммеддинов, туман прокурори М.Матчанов, Давлат хавфсизлик хизмати Шуманай тумани бўлими ва Ички ишлар бўлими раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, соҳага тегишли муассаса, корхона раҳбарлари ва фермерлар иштирок этди.
Тадбирда илғор фермер ва деҳқонларнинг юртимиз хирмонига қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, муносиб баҳоланди.
Байрам кечаси давомида туманда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган бир қатор фермер ва деҳқонлар Ўзбекистон Фермерлар Кенгашининг «Илғор фермер» кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам кечаси қорақалпоқ эстрада юлдузлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги