Жўқорғи Кенгеси Раиси Қоратов посёлкаси фуқаролари билан учрашди

8

Мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосидаги ишларни олиб бориш ва шу орқали халқнинг розилигига эришиш бугунги кунда республикамиз ҳукуматининг бош мақсадига айланган.

Шунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси олис ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида, кўча оқсоқоллари, маҳалла фаоллари билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг ҳол-аҳволидан хабар олиб келмоқда.

Шундай учрашув Нукус шаҳридан қарийб 100 км узоқликда жойлашган пойтахтимизга қарашли Қоратов посёлкасида бўлиб ўтди.


Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев ҳудудда яшовчи нуроний-оқсоқоллар, кўча оқсоқоллари ва фаоллар билан учрашди ва унда асосан халқнинг бевосита кайфиятига салбий таъсир этиб турган муаммолар, уларни ижобий ҳал этиш йўллари бўйича яқиндан суҳбатлашди. Хусусан, учрашувда фуқаролар уй-жойларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, оқова сув тармоғи билан таъминлаш, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва бошқа шу каби ҳаётий муаммолар бўйича мурожаат қилиб, унда ҳар бир кўрсатилган масала белгилаб олинди ва тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Ўтказилган учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Ш.Аминов иштирок этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги