Фан олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Нукус филиалида асосий фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Гулистон Кожабаева ўқувчиларни эришган юқори натижалари билан табриклаб, уларни тарбиялаётган ота-оналар ва устозларга миннатдорчилик билдирди ҳамда ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида ҳам ғолиб бўлишига тилак билдирди.
Сўнгра ғолиб ўқувчилар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланиб, биринчи ўрин эгаларига 2 472 000 сўм, иккинчи ўрин эгаларига 1 648 000 сўм, фахрли учинчи ўрин соҳибларига 1 236 000 сўм тантанали равишда топширилди.


Шунингдек, тадбирда умумий жамоавий ўринда ҳам ғолиблар аниқланиб, унда биринчи ўринни Нукус шаҳри, иккинчи ва учинчи ўринларни Тўрткўл ва Қўнғирот туманлари эгаллашга муваффақ бўлди ва Нукус шаҳрига вазирликнинг махсус дипломи ва кубоги топширилди.
Тантанали кеча ёш истеъдодларнинг концерт дастури билан кўтаринки руҳда давом этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси