Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таҳлил этилди

26

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг молия институтлари бўйича бошқарувчи директори Франсис Малиж ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик, амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилди. Шунингдек, давлат иштирокидаги банкларни хусусийлаштириш ва трансформация жараёнлари ҳам батафсил кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва молиявий ислоҳотлар самарадорлиги ҳақида фикр алмашилди.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш ва фикр алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА