9 боксчимиз жаҳон чемпионатининг ярим финалида

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA яъни Халқаро бокс ассоциацияси томонидан Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Дунёнинг 118 мамлакатидан энг кучли боксчилар иштирок этаётган ушбу мусобақада спортчилар 13 вазн тоифаси бўйича ўзаро беллашмоқда.
Жумладан, мамлакатимиз боксчилари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, кеча ўтказилган чорак финал жангларида 11 нафар боксчимиздан 9 нафари ўз рақибларини енгиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Хусусан, 48 кг вазнда Шодиёржон Мелиқўзиев озарбайжонлик Субхон Мамедовга, 86 кгда Акмалжон Исроилов россиялик Шарабутдин Атаевга ютқазиб қўйган бўлса, 54 кг да Асилбек Жалилов сербиялик Артур Нагапетянга, 60 кг да Абдумалик Халоков озарбайжонлик Маҳаммадали Аширалиевга, 67 кг да Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Санатали Талтаевга, 75 кг да Фазлиддин Эркинбоев озарбайжонлик Саиджамшид Жафаровга, +92 кг да Арман Маханов кубалик Алехандро Лопести, 51 кгда Ҳасанбой Дўстматов тожикистонлик Мерож Суфижоновни, 57 кг да Хўжаназар Нортожиев арманистонлик Жираир Сарисянни, 80 кг да Жавоҳир Умматалиев сербиялик Артём Агеэвни, 92 кг да Тўрабек Ҳабибуллаев кубалик Хулио Сезар Ла Крузни енгишга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш керакки, жаҳон чемпионатининг ярим финалига Россиядан 13 нафар, Ўзбекистондан 9 нафар, Қозоғистондан 6 нафар, Арманистондан 5 нафар, Озарбайжондан 3 нафар, Грузия, Замбия, Испания, Қирғизистон ва Тожикистондан 2 нафар, Беларус ва Кубадан 1 нафар боксчи йўлланмани қўлга киритди.
Бугун ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси