Суд-ҳуқуқ фаолияти ва коррупциянинг олдини олиш учун келгуси йилда 5,7 триллион сўм ажратиш кўзда тутилмоқда

53

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг қўшма мажлисида “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мажлисда 2026 йилда давлат бюджетида суд-ҳуқуқ фаолияти ва коррупциянинг олдини олиш учун 5,7 триллион сўм назарда тутилаётгани қайд этилди.

2026 йилда коррупциянинг олдини олишга қаратилган муҳим превентив механизмларнинг янада такомиллашуви, давлат бошқарувида бюрократияни камайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш борасида кўзда тутилган маблағлар ва уларнинг натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, 2026 йилда биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга ажратилган маблағларнинг миқдори, харажат йўналишлари ва бюджетдан ажратилган трансфертлар сарфланишининг самарадорлиги, натижадорлиги ва мақсадлилигига эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Муҳокама якунида қўмиталарнинг қўшма қарори қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА