Уч авлод учрашуви фикр-мулоҳазаларга бой бўлди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида юртимизга машҳур математика фани ўқитувчилари иштирокида «Уч авлод учрашуви» ташкил этилди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, институтнинг математика кафедраси катта ўқитувчиси Женисбай Жумамуратов томонидан ташкил этилган тадбирда таълим тизимининг барча бўғинларида самарали фаолият юритаётган математика фани ўқитувчилари, устозлар, ёш изланувчилар ва талабалар ўзаро тажриба алмашиб, устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш ва таълим сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда ўқув ишлари бўйича проректор М.Ибрагимов, Аниқ фанлар факультети декани Р.Жийемуратов, математика кафедраси мудири, профессор Б.Пренов, шунингдек, меҳмон устозлар ўзларининг бой педагогик хизматлари, замонавий таълим методикалари ва математика фанини ўқитишдаги самарали методлар бўйича фикрларини билдирди.


Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги