Қизларимиз Олимпия шаҳарчасида беллашди

13

Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида жойлашган яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мажмуасида миллий кураш бўйича давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Ўзбек полвони» республика мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада республикамиз полвонлари ҳам иштирок этиб, ғолиблик учун кескин кураш олиб борди ва совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.

Хусусан, 78 кг вазнда Бибиасия Ажимуратова бронза медалини қўлга киритган бўлса, энг оғир +78 кг вазнда Юлдуз Тўлепова финалга қадар етиб келиб, кумуш медаль соҳибига айланди.

Ғолиб полвонларимизни ушбу мусобақага мураббийлардан Нукисбай Данияров ва Жамшид Тўрабоевлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси