АҚШ “C5+1” ва ўрта йўлак ҳақида…

18

Жорий йил Вашингтонда бўлиб ўтган “C5+1” форматидаги саммит Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш билан бирга, Кавказ минтақасидаги тинчлик жараёнларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Қўшма Штатлар Давлат департаменти матбуот хизмати “АзерТАЖ” ахборот агентлигига берган интервьюсида АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги мустаҳкам тинчлик, шунингдек, халқаро йўл ташаббуси доирасида юзага келаётган янги иқтисодий ва транспорт имкониятларидан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

– Вашингтондаги “C5+1” учрашувлари давомида биз Арманистон ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлик ва фаровонлик учун имкониятларни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини таъкидладик. Биз ушбу имкониятларни юқори даражада ошириш учун биргаликда ишлаш ниятидамиз, – дейилади баёнотда.

С.Раҳимов, ЎзА