Текширув тадбирлари давом этмоқда

Республикамиз бўйлаб, атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Экология бошқармаси, Прокуратураси, Ички Ишлар ҳамда Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ шаҳар ва туман ҳудудида жойлашган корхоналарда рейд тадбирини ўтказди.
Тезкор тадбир давомида Нукус шаҳар ҳудудида пишиқ ғишт ишлаб чиқариш цехлари ва иссиқхоналарда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар давомида атроф-муҳитга зарар етказиш ҳолатлари аниқланиб, уларнинг раҳбарларига тегишли огоҳлантириш хатлари берилиб, фаолияти вақтинча тозалаш ускунасини тўлиқ ишга туширилгунга қадар тўхтатилди. Иссиқхона раҳбарларига кўмирни тутамай ёнишини ва тозалаш ускуналарини доимий ишлашини назоратга олиш борасида тегишли кўрсатмалар берилиб назоратга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, экологик хавфсизлик талабларига қатъий амал қилиш ва аҳолига қулай яшаш муҳитини яратишга қаратилган вазифалар белгилаб берилди.
Бугунги кунда экологик муҳитни яхшилаш, атроф-муҳитга зарар етказувчи омилларни камайтириш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш мақсадида ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги