Мадҳия – Ватанга садоқат ва бирдамлик тимсоли

64

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ҳам 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Эрталабки саф тортишда профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба-ёшлар бир сафга тизилишиб, давлат мадҳиясини ижро этди.

Давлат мадҳияси – халқнинг ўзлигини, маънавий бирлигини, миллий қадриятларини мужассам этган улуғвор қўшиқ. Тадбир давомида мадҳиянинг мазмун-моҳияти, тарихи, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, Ватан олдидаги масъулият ҳиссини шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Албатта, барчанинг бир овозда ижро этган мадҳияси ҳар бир фуқаронинг қалбида ватанпарварлик туйғусини кучайтириб, ғурур-ифтихор уйғотади. Иштирокчилар учун бу сана нафақат расмий тадбир, балки миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик тимсолини чуқур ҳис этиш имкониятига айланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги