Муҳим ҳужжатнинг 33 йиллигига бағишланди

12

Тахиатош туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Алламбергенов ва туман прокурори А.Қипчоқбоев сўзга чиқиб, йиғилганларни бош қомусимиз бўлган конституция қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан самимий табриклади.

Тадбирда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган мамлакатимизнинг янгиланган Конституцияси барча соҳалардаги ислоҳотларни амалга оширишда, юртимизнинг бугунги юксак тараққиётини таъминлашда муҳим ҳужжатга айлангани таъкидланди.

Байрам маданият ва санъат соҳаси ходимларининг концерт дастури билан давом этди.

                                                         Қорақалпоғистон ахборот агентлиги