Хотин-қизлар ҳуқуқий саводхонлиги оширилди

3

Бўзатов тумани Давлат хизматлари маркази биносида «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида «Биз зўравонликка қаршимиз!» мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Р.Алимова, туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари иштирок этиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олиш ва оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

Шунингдек, ўтказилган тадбир давомида иштирокчиларга тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, унинг оқибатлари, ҳимоя ордерини олиш тартиби, муаммоли вазиятлар юзага келганда қайси ташкилотларга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Ўз навбатида ҳудуд хотин-қизлари томонидан мутахассисларга саволлар берилиб, уларга тегишли жавоблар олинди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи