АҚШ диний эркинликка қарши жиноятларга алоқадор шахсларга виза беришни тўхтатади

11

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтон диний эркинликка қарши қаратилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга алоқадор шахсларга визалар беришни чеклаши ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда Х (Twitter) ижтимоий тармоғида ёзди.

— АҚШ Нигерияда ва бутун дунё бўйлаб насронийларга нисбатан содир этилаётган ваҳшийликлар ва зўравонликларга қатъий жавоб чораларини кўрмоқда. Давлат департаменти диний эркинликка қарши жиноятларни атайлаб бошқарадиган, йўл қўядиган, молиялаштирадиган, қўллаб-қувватлайдиган ёки амалга оширадиган шахсларга нисбатан виза беришни чеклайди, — деб ёзди Рубио.

Мазкур чекловлар биринчи навбатда Нигерияга қаратилган бўлсада, улар дунёнинг исталган давлатига тегишли бўлган шахсларга нисбатан ҳам амал қилади.

Ноябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Нигерияда насронийларни ҳимоя қилиш мақсадида Пента­гонга эҳтимолий куч ишлатиш чораларини тайёрлаш бўйича топшириқ берган эди.