Ёш спортчиларимиз махсус номинация билан тақдирланди

8

Кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган «Президент Олимпиадаси» мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақанинг энг сўнгги куни бўлиб ўтган спортнинг баскетбол 3х3 ва дзюдо бўйича финал беллашувлари республикамизнинг ёш спортчилари учун жуда омадли бўлди. Хусусан, қизлар ўртасида баскетбол 3х3 бўйича ўтказилган мусобақада республикамиз терма жамоаси Фарғона вилояти қизларини енгиб чиқиб, олтин медаль соҳибига айланди. Дзюдо бўйича энг оғир +90 кг вазнда беллашувларга тушган умидли спортчимиз Ерсултан Толибаев финалга қадар етиб келиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, кеча Олимпия шаҳарчасида «Президент Олимпиадаси» мусобақасининг ёпилиш маросими ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси спорт делегацияси «Ғалабага бўлган юксак иродаси ва жамоавий бирдамлиги учун» номинацияси билан тақдирланди. Мукофотни Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев қабул қилиб олди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси