«Мурувват» уйидаги байрам тадбири
59

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Чимбой туманидаги ногиронлиги бўлган эркаклар «Мурувват» интернат уйида ҳам байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда божхона органлари ходимлари иштирок этиб, тарбияланувчилар билан суҳбатлашди.
Шундан сунг божхона ходимлари томонидан интернат тарбияланувчиларига эсдалик совғалари топширилиб, тадбир концерт дастури билан давом этди.

Албатта, мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган бундай тадбирлар ногиронлиги бўлган инсонларга бўлган эътибор, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва жамиятда уларнинг муносиб ўрнини таъминлашга қаратилган амалий ишлар натижаси эканлиги билан аҳамиятлидир.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги