Байрам кўтаринки кайфиятда нишонланди

59

Мўйноқ туманида 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан кенг кўламли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Жумабоев ва бошқалар сўзга чиқиб, ногиронлиги бўлган фуқароларга кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ва уларнинг жамиятдаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, 3 декабрь – жамиятимизда барча қатламларнинг тенглиги, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат қадриятларининг ёрқин намунасидир. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат ишларида фаол иштирок этиши ва уларнинг ижтимоий ҳаётга тўлақонли қўшилиши умумий тараққиётимизнинг муҳим омилларидан биридир.

Бугунги кунда туманда ушбу тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий хизматлар билан таъминлаш ва уларнинг фаол ҳаётга интеграциялашувини таъминлаш йўналишида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, уларга совғалар топширилди.

Санъат усталарининг чиқишлари, ижодий кўргазмалар ва турли маданий дастурлар байрам шукуҳини янада оширди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги