Танзила Норбоева Венгрия Президенти билан учрашди
Будапешт шаҳрига расмий ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Венгрия Президенти Тамаш Шуйок билан учрашди.
Ўзаро мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг сезиларли жадаллашгани ҳамда дўстона муносабатлар стратегик шериклик даражасигача ошгани таъкидланди.
Икки мамлакат халқларини бир-бирига боғлаб турувчи тарихий, анъанавий, маданий қадриятларнинг муштараклиги давлатлараро алоқалар ривожланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамда мамлакат ишбилармон доиралари орасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Мулоқот чоғида 2026 йил Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги маданият, фан ва инновациялар йили деб эълон қилингани ҳам қайд этилиб, томонлар икки давлатда қатор йирик тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Парламентлараро муносабатларни изчил ривожлантириб бориш ҳамда давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА