Эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси

59

Тахтакўпир туманида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда иштирокчиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ш.Бектурганов, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи П.Даўлетиярова ва бошқа масъуллар иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар барча иштирокчиларни байрам билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик, оилаларига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Шундан сўнг, бир қатор имконияти чекланган фуқароларга байрам совғалари топширилди.

Тадбир туман маданият бўлимининг концерт дастури билан кўтаринки руҳда давом этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи