Ижодкор ўқитувчилар ва ўқувчилар рағбатлантирилди

Чимбой тумани ҳокимлиги ва «Шымбай ҳаўази» газетаси таҳририяти томонидан «Давлат тили ҳақида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг қабул қилинганлигига 36 йил тўлиши муносабати билан умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида «Мартабанг баланд бўлсин, она тилим!» номли мақола, қисқа ҳикоя ва шеърий асарлар танлови ўтказилди.
Танловга мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларидан 50 га яқин асарлар келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан келиб тушган мақолалар диққат билан кўриб чиқилиб, улар муносиб тарзда баҳоланди.
Хусусан, публицистик мақолалар танловида 1-ўринни тумандаги 41-сонли мактабнинг ўқитувчиси Роза Ережепова, фахрли 2-ўринни 27-сонли мактабнинг ўқитувчиси Гулойим Далекеева ва «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари Шахноза Оразимбетова, фахрли 3-ўринни эса 49-сонли мактабнинг ўқитувчиси Аллаяр Сейилбаев, 37-сонли мактабнинг ўқитувчиси Гулзада Генжеева ва 8-сонли мактабнинг ўқитувчиси Гавҳар Тангирбергеновалар эгаллади.
Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган қисқа суҳбат ва шеърлар танловида 1-ўринни 17-мактаб ўқувчиси Камила Даулетбаева, 2-ўринни 41-мактаб ўқувчиси Анора Сийпатдинова ва 43-мактаб ўқувчиси Рамазан Муратбаев, фахрли 3-ўринни эса 49-мактаб ўқувчиси Шаҳризада Бахтиярова, 5-мактаб ўқувчиси Албина Розимбаева ва 31-мактаб ўқувчиси Бийбихатша Муратбековалар эгаллади.

Шунингдек, танловда фаол иштирок этгани учун ҳам бир қатор ўқитувчи ва ўқувчилар ташкилотчилар томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи