Шифокор: ОИВ инфекциясидан сақланиш кўпинча ўзимизга боғлиқ

1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, унга қарши курашиш ва профилактик тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилди.
Қонликўл тумани Мудофаа ишлари бўлимида ҳам Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан ОИТСга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда таъкидланганидек, ОИТС – бу одам иммунитет танқислиги вируси бўлиб, вирус одамнинг ҳимоя воситаси бўлган иммун тизимини чуқур шикастлайди. Бу касаллик манбаи ОИВ инфекциясига чалинган бемор ва кўринишидан соғлом вирус ташувчи одамлар ҳисобланади. ОИВ жинсий, қон орқали (парентерал йўл), онадан болага (вертикал) усулда юқади. ОИВни юқтирган одамда ташқи томондан касаллик сезилмайди, инсон ўзини соғлом ҳис қилади, касаллик белгилари кўринмайди. Касалликнинг яширин даври 2 йилдан 12 йилгача ва ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин.
Тадбирда мутахассислар касалликнинг олдини олиш бўйича таклифларини билдириб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги