Қиличбозларимиз Франциядаги Гран-прида иштирок этади

59

4-6 декабрь кунлари Франциянинг Орлеан шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при турнири ўтказилади.

Дунёнинг 43 давлатидан 400 нафардан зиёд спортчи беллашадиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида, республикамиз вакилларидан эркаклар ўртасида Муса Аймуратов, Исламбек Абдазов, Алпамис Ороқбоев, аёллар ўртасида Зайнаб Дайибекова, Гулистон Пердебаева ва Наргиз Жақсибаевалар иштирок этади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи