Улбосин Президент олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

70

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларида кеча ҳам спортнинг бир неча турлари бўйича финал беллашувлари бўлиб ўтди.

Хусусан, бокс бўйича қизлар ўртасида ўтказилган финал беллашувларида республикамиз вакили Улбосин Жалғасбаева Тошкент шаҳри спортчисини енгиб чиқиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Гулчеҳра Қўлдосбоева ва Ажар Нуриддиноваларга эса бироз омад ва тажриба етишмади ва улар финалда мағлубиятга учраб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, кеча таэквондо WТ бўйича ҳам финал беллашувларида ҳамюртимиздан Мақсад Ўнгарбаев кумуш, Ажиниёз Асенбаев, Феруза Эрназарова, Севарис ва Гулбану Оринбаевалар бронза медалларига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал таэквондо WT турида ўтказилган беллашувларда ҳамюртларимиздан Раббония Русланова олтин, Шаҳзода Бозорбоева ва Искандар Мадреймовлар кумуш медални қўлга киритган эди.

Ёш боксчиларимизни ушбу мусобақага Саламат Алаханов, Мир Бекбаулиев, Алишер Мадреймов, таэквондо бўйича Бобур Отамуратов, Низомиддин Далибаев, Помир Султонов, Дониёр Бекбергенов, Ойбек Абдуллаев, Жалғас Ержановлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи