Мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмайди

Ҳар ойнинг охирги ҳафтаси парламент депутатлари учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки айнан шу кунларда депутатлар жойларга чиқиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказишади. Бу учрашувларда фуқаролар ўзларини қийнаётган масалаларни очиқ айтишади, таклиф ва фикрларини баён этишади.
Энг муҳими мурожаатлар эшитилади, муаммолар ечимсиз қолмайди. Қонунчилик палатаси депутати Гулжан Халмуратованинг сайловчилар билан учрашуви Шўманой туманидан бошланди.
Дастлабки манзил тумандаги “Бирлешик” ОФЙ бўлди. “Бирлешик” ОФЙ Шўманой туманидан 28 километр масофада жойлашган бўлиб, бу ерда 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳли асосан деҳқончилик ва чорвашилик билан шуғулланади. “Бирлешик” ОФЙ 11 та овулни ўз ичига олиб, бу овуллар 25 та кўчадан иборат. Умумий ер майдони 310 гектар. Шундан 179 гектар томорқа ерлар ҳисобланади.
Маҳалла ҳудудидаги 205 та хўжалик ва 1 минг 125 аҳоли томорқа ерларини суғоришда сувнинг йўқлигидан азият чекиб келаётган эди.
Шу томорқа ерларни суғоришда сув насос ва қуяш панелини ўрнатиб беришда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур муаммони халқ вакили атрофлича ўрганиб чиқиб, грант ёзиш кераклигини тавсия қилди. Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Бирлешик” ОФЙ га 170 млн. сўм маблағ ажратилиб, “SHIMGE 500” атамадаги 32 квт. 2 та сув насоси ва қуёш панели ҳам ўрнатиб берилди.
Эндиликда 205 та хўжалик ва 1 минг 125 та аҳоли ўз томорқа ерларини суғоришда, аҳолининг томорқадан фойдаланишида ва оиласига даромад олиб киришига шароит яратилди. Депутатнинг кўмаги билан муаммо ўз ечимини топди. Халқ вакили мазкур маҳалладаги давлат гранти асосида қилинган ишларни кўздан кечириб маҳалла аҳли билан яқиндан мулоқот қилиб уларнинг маҳалла инфраструктурасини янада яхшилаш борасидаги фикр ва таклифлари муаммоларини ҳам тинглади. Кўтарилган масалалар назоратга олинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулжан Халмуратованинг учрашуви Қонликўл туманида ҳам давом этди. Даставал халқ вакили тумандаги “Арзимбетқум” ОФЙда истиқомат қилувчи ўз томорқа ерларидан унумли фойдаланиб келаётган хонадон эгалари билан мулоқот қилди. Мазкур маҳалла турғуни С.Ўтепбергенов ва унинг умрлик юлдоши П.Ўсенова пенсияда бўлишига қарамасдан боғдорчилик билан шуғулланиб, уй олди томорқа еридан унумли фойдаланиб келаётган томорқачи хонадон эгаларидан бири. “Томорқа ер – қўшима даромад манбаи” эканлигини билган хонадон эгалари уй олди томорқа ерига турли хил мевали дарахт кучатларини қулпинайнинг турли хил навларини ҳам экиб етиштирмоқда. Халқ вакили хонадон эгаси билан мулоқот қилар экан боғдорчиликнинг ўзига хос сирлари, иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар, қулпинайни экиш ва уни етиштиришнинг сир асрорлари билан ўртоқлашди. Депутатнинг кейинги манзили “Маданият” МФЙ бўлди. Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Умитгул Сейтова келини Нилуфар Узақбаевани Республика миқёсида катта операция йўли билан даволашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Келини Н.Узақбаева автоавария оқибатида бош суяги қаттиқ шикастланиб, пешона суяги эзилиб кетганлиги, шуни Андижон вилоятидаги марказий шифохонада операция қилишда ёрдам сўраган эди. Депутат дарҳол тегишли ташкилотлар билан гаплашиб, Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тегишли ёрдамлар берилиб, фуқаро Андижон вилоятида операция қилиниб, операцияси муваффақиятли ўтди. Халқ вакили шу фуқаронинг уйига бориб, унинг ҳолидан хабар олди.

Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мурожаат ортида инсон қадри турганлигини англаш қийин эмас. Жойларда бу борадаги савобли ишлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги