Қорақалпоқ тили – халқ мероси ва миллий ифтихоримиз

Кегейли туманида 1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, турли соҳа ва ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг очилишида туман ҳокими ўринбосари Айдос Тўремуратов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги билан самимий табриклади.
У ўз нутқида тил ҳар бир халқнинг тарихий мероси, маданияти ва адабиёти, давлат сиёсатида энг муҳим хизмат бажаришини, дунёда мавжуд минглаб тиллар орасида фақат бир неча юзига давлат тили мақоми берилганини ва қорақалпоқ тили ҳам шу тиллар қаторидан ўрин олганини таъкидлади.



Байрам тадбири туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги