Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарларига наркожиноятлар ва гиёҳвандликка қарши кураш бўйича жиддий вазифалар қўйди

Президент администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақида Президенти Администрация раҳбари Саида Мирзиёева хабар берди.
Мазкур йиғилишда гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш қатъий ва доимий назоратни талаб қиладиган муҳим масала экани қайд этилди.
Куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш доирасида наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.
«Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт», — Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.