Ёшлар «Яшил макон» тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда

69

Юртимизда экологик барқарорликни мустаҳкамлаш, соғлом ва қулай муҳит яратиш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган изчил ислоҳотлар жараёнида айни пайтда «Яшил макон» умумхалқ тадбири алоҳида ўрин эгаллаб, Президентимизнинг эзгу ташаббуси бутун мамлакат бўйлаб экологик онгни юксалтириш, табиатни асраш маданиятини ривожлантириш ва аҳоли фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.

«Яшил макон» ҳаракати талабалар ва кенг жамоатчиликни бирлаштириб, экологик масъулият ва ҳамкорлик руҳини мустаҳкамламоқда.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали талабалари ҳам филиал раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида «Яшил макон» умумхалқ ҳаракати ғоялари билан уйғун ҳолда ўз фаолиятини олиб бориб, «Телеорай» МФЙ ҳудудига бориб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширди.

Улар далаларни тозалаб, дарахт кўчатларини экишди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги