«Нукус» автовокзали янги кўринишга кирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги қарори асосида халқаро «Нукус» автовокзали масъулияти чекланган жамияти биносига 2025 йил май ойида реконструкция ишлари бошланиб, бугунги кунда реконструкция ишлари «Арай сервис строй» МЧЖ томонидан давом эттирилмоқда.
Бу ерда бир вақтнинг ўзида 250 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Маҳаллий ва халқаро йўналишларда автобуслар қатнови йўлга қўйилган.
Вокзал энг илғор технологиялар билан жиҳозланган, диспетчерлик хизмати, касса ходимлари, шунингдек, йўловчилар учун кутиш залларида замонавий шароитлар яратилган.



2000 йилда фойдаланишга топширилган «Нукус» автовокзали МЧЖ да ҳар куни турли йўналишлар бўйича, хусусан, «Нукус – Тошкент,» «Нукус – Олмаота,» «Нукус – Урганч,» «Нукус – Тўрткўл,» «Нукус – Беруний,» «Нукус – Бўстон» автобус ва микроавтобуслар шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда хизмат кўрсатмоқда.
Автовокзалда ўзига тегишли 4 дона «YUTONG» маркали автобуслар бугунги кунда «Тошкент – Нукус» шаҳарлараро автобус йўналишида йўловчиларга транспорт хизматини кўрсатиб келмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги