«Очиқ эшиклар куни»: жавобгарликни ошириш масалалари кўриб чиқилди

77

Айни пайтда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан мамлакатимизда «Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги» ўтказилмоқда.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ҳам филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида ушбу ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди.

Тадбирда филиал директори А.Есимбетов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи А.Қдирниязов ва бошқалар сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича амалий тавсиялар берди.

Асосий эътибор таълим соҳасида шаффофликни таъминлаш, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида масъулиятни ошириш масалаларига қаратилди. Профессор-ўқитувчилар коррупциянинг таълим жараёнига таъсири юзасидан фикр алмашди, талабалар ва ходимларга ҳуқуқий нормаларнинг аҳамияти, амалиётда коррупциянинг олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирлар ҳақида тушунчалар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги