«Она тилим – бирлигимиз рамзи» танлови ўтказилди

Тахтакўпир тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлигининг 36 йиллиги муносабати билан «Она тилим – бирлигимиз рамзи» мавзусида қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ўртасида танлов ўтказилди.
Танлов давомида педагоглар она тилимизга оид ўзларининг эгаллаган билимлари, нутқ маданияти, ижодий ёндашувлари ва маҳоратини намоён этадиган турли йўналишлардаги чиқишлари билан иштирок этиб, уларнинг билим ва маҳоратлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Ўтказилган танлов шартлари якунида, ғолиб ўқитувчилар Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тахтакўпир тумани бўлимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ташкил этилган мазкур танлов ўқитувчиларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, давлат тилимизнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва маънавий муҳитни бойитишда муҳим аҳамият касб этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги