Франциянинг "Suez" компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Франциянинг «Suez» компанияси вакили Габриел Мигуез билан учрашув бўлиб ўтди.
 
photo5285360053102160612.jpg
Музокараларда пойтахт ҳудудида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, биологик чиқиндиларни қайта ишлашни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Бу борада ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар бўйича ҳам фикр алмашилди.
Маълумот учун, Suez компанияси 160 йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, дунёнинг 5 қитъасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида фаолият юритади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

 

ЎзА