И.В.Савицкий музейи тўпламидаги тарихий қўбиз

24

Музей тўпламида чолғу асбобларини ясовчи машҳур уста Сейтнияз Жаримбетов томонидан 1967 йили музейга топширилган ноёб қўбиз сақланади. Ушбу экспонат тарихий ва маданий жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга.

Қўбиз – от ёлидан ясалган икки торли қорақалпоқларнинг анъанавий чолғу асбоби. Унинг қисмларга ажраладиган тузилиши кўчманчи ҳаёт кечирган жировлар, яъни эпик достон айтувчилар учун жуда қулай бўлган. Улар халқ оғзаки ижодини ушбу чолғу асбобининг сокин ва мафтункор садолари остида куйга солиб айтишган.

Тут, ўрик, жийда ва караман каби маҳаллий дарахт турларидан ясалган ушбу қўбиз Қорақалпоғистоннинг мусиқа соҳасидаги бой анъаналарини акс эттиради. Бугун жировчилик санъати аста-секин йўқолиб бораётган бир пайтда, бундай чолғу асбобларини асраб-авайлаш жуда муҳимдир.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги