​Китобхонлар байрами ижодий танлов ва шеърхонликка уланиб кетди

Нукус шаҳрида “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги” шиори остида “Болалар китоби” республика анъанавий фестивали бўлиб ўтди.
Унда турли адабиётлар, олий ўқув юртлари ахборот-ресурс марказлари томонидан тақдим этилган мингдан зиёд адабий-бадиий, илмий-маърифий, қомусий, ўқув-услубий қўлланмалар намойиш этилди.
Фестиваль доирасида ёш китобхонлар ўртасида адабий викторина ўтказилиб, унда ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.
Тадбирда ёш китобсеварлар таниқли ёзувчи-шоирлар билан учрашди. “Болалар китоби” фестивали китобхонлар ўртасида ижодий танлов ва шеърхонлик кечаси билан якунланди. Болалар ижодий жамоалари ижросидаги концерт дастури тадбирга янада завқ бағишлади.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА