Курашта маҳорат ва матонат намунаси

41

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Президент Олимпиадаси» мусобақаларининг учинчи куни аёллар кураши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси учун жуда муваффақиятли бўлди.

Хусусан, қизларимиз 40 кг, 43 кг, 46 кг, 49 кг, 53 кг, 57 кг, 61 кг, 65 кг, 69 кг ва 73 кг вазн тоифалари бўйича беллашиб, ғолиблик учун кескин кураш олиб борди. Ўта мураккаб кечган беллашувлар якунида, 49 кг вазнда Камила Абатбаева барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳибига айланган бўлса, 40 кг да Улбосин Алимбаева, 46 кг да Нафиса Шамуратова, 57 кг да Улбосин Қодирбергенова, 69 кг да Робия Турдимуратовалар кумуш, 43 кг да Сабоҳат Жўллибаева, 53 кг да Сисагул Сарсенбаева, 57 кг да Шахсанам Тўрениязова 61 кг да Феруза Кайратдинова ва 73 кг да Феруза Сметовалар бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, терма жамоамиз аъзолари кечаги кун якунига кўра, 1 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.

Қизларимизни ушбу мусобақага Айнура Жапақова, Барзу Қилибоевлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги