Ўзбекистонда крипто-активларни қандай сотиб олиш ёки сотиш мумкин?

Ҳуқуқий муносабат
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш фаолияти белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бу борада Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Сабоҳат Абдуллаева қуйидагиларни маълум қилди.

– Крипто-активлар билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахслар крипто-биржа ёки крипто-дўкон хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Бу фаолиятни амалга ошириш учун крипто-биржа ёки крипто-дўкон билан шартнома тузиш, шахсни идентификациядан ўтказиш, крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидаларини амалга ошириш керак.
Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 августда рўйхатдан ўтказилган ва Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари ҳамда 31 октябрда рўйхатдан ўтказилган талабларга риоя қилиш лозим.
Шу билан бирга, крипто-активлар билан ишлаш фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган лицензияланган ташкилотлар орқали амалга оширилиши мумкин. Нолицензияли майдонлар орқали крипто-активлар билан савдо қилиш ноқонуний фаолият сифатида баҳоланиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ фаолиятда хавфсизлик ва қонунчиликка риоя қилиш ҳар бир иштирокчи учун муҳим ҳисобланади.
Гулноза Бобоева, ЎзА