Ўзбекистонда нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони ортди
Мамлакатимизда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, мактабгача таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида янги босқичга олиб чиқиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Охирги етти йилда 5 мингдан зиёд мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Ёшларга иккинчи хорижий тил ва касб ўргатиш кенгайтирилди. Шу ўринда, бугунги кунда хусусий мактаблар сони 4,5 баробарга ошган.
Жумладан, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 минг 943 тани ташкил этган. Уларнинг 455 таси нодавлат умумтаълим ташкилотлари бўлиб, 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 4,5 баробарга кўпайган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ҳудудлар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикасида – 7 та,
Андижон вилоятида – 32 та,
Бухоро вилоятида – 27 та,
Жиззах вилоятида – 8 та;
Қашқадарё вилоятида – 21 та;
Навоий вилоятида – 4 та;
Наманган вилоятида – 28 та;
Самарқанд вилоятида – 38 та;
Сурхондарё вилоятида – 4 та;
Сирдарё вилоятида – 12 та;
Тошкент вилоятида – 25 та;
Фарғона вилоятида – 93 та;
Хоразм вилоятида – 25 та;
Тошкент шаҳрида – 131 та.
Гулноза Бобоева, ЎзА