«Энг илғор Ватан таянч отряди раҳбари» мусобақаси ўтказилди

Ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш учун ўқитувчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида мақсадида, Тахтакўпир туманидаги «Давқара» стадионида «Энг илғор чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик – Ватан таянч отряди раҳбари» мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирок этиб, ўзларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, жисмоний ҳолати ва ёшлар билан ишлашдаги самарадорлигини синовдан ўтказди.

Қизиқарли ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси Б.Бердиёров қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар эса 22-мактаб ўқитувчиси К. Нурманбетов ва 1-мактаб ўқитувчиси С.Аллашовларга насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси