Дзюдочимиз кумуш медални эгаллади

38

Айни кунларда Бухоро шаҳридаги «Универсал» спорт саройида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг иккинчи куни эркаклар -73, -81, аёллар -63 ва -70 кг вазн тоифаларида татамига чиқиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Қизиқарли ўтган мусобақа якунида, -81кг вазн тоифасида баҳсларга киришган республикамиз вакили Тўлқин Ачилов финалга қадар етиб келди ва финалда навоийлик Зулфиддин Усмоновга ютқазиб қўйди.

Шу тариқа ўтган икки кун ичида республикамиз дзюдочилари бир бронза ва бир кумуш медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Мусобақа ҳали давом этмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси