“Яшил макон” — келажак учун экилган умид ниҳоллари

50

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Яшил макон”, “Яшил белбоғ”лар ташкил этиш, экологик атроф-муҳит муҳофазасига катта аҳамият қаратилиб, бу борадаги тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан Нукус шаҳрининг “Ота макон” маҳалласида 1 гектардан ортиқ фойдаланилмасдан турган ер майдони ўзлаштирилиб, экин майдонларига айлантирилган.

Ушбу ер майдонига кўчат экиш жараёни катта тадбир сифатида ташкил этилди, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов раҳбарлигида ёши улуғ нуронийлар, фаол ёшлар иштирокида 300 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Албатта, лойиҳадан кўзланган мақсад экологияни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳолининг табиатга бўлган муносабатини ҳамда атроф-муҳитни яхшилаш ва экологик барқарорликни таъминлаш, республикамизда ҳудудларида яшил майдонларни кўпайтириш, аҳолини экологик маданиятга ундашдан иборат.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги