Тахиатошлик Ўмирбек кумуш медаль соҳиби
69

Айни кунларда Тошкент шаҳрида спортнинг бир неча турлари бўйича ўсмирлар ўртасида «Президент Олимпиадаси» мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси шундаки, оғир атлетика бўйича ўтказилган беллашувларда эркаклар ўртасида ҳамюртимиз, Тахиатош спорт мактаби тарбияланувчиси Ўмирбек Мирзабоев 55 кг вазн тоифасида даст кўтаришда 98, силтаб кўтаришда 118 кг натижа кўрсатиб, кумуш медаль соҳибига айланди.

Бу умидли спортчимизни мусобақага Мерей Беласаров тайёрлади.
Мусобақалар давом этмоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси