“Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури” пилот лойиҳаси ишга туширилди

54

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги вa Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури” амалга оширилмоқда.

KIPA делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифи доирасида лойиҳани ишга тушириш маросими ташкил этилди.

Айтиб ўтиш керакки, KIPA – Корея давлат бошқаруви институти бўлиб, Корея ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Институтга 1991 йил 5 октябрда асос солинган.

Институт мақсади бошқарув тизимини ривожлантириш ва яхшилаш бўйича халқ манфаати ва ижтимоий ислоҳотларга хизмат қилувчи тадқиқотлар ўтказиш, давлат бошқаруви соҳасида профессионал, масъулиятли ва долзарб тадқиқотларни ўтказиш орқали ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлаш.

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг салоҳиятини оширишга оид лойиҳанинг мақсади давлат хизмати самарадорлигини ошириш, кадрларнинг профессионал малакасини оширишни таъминлашдан иборат.

Лойиҳа доирасида давлат ташкилотларида ишлаш учун  профессионал малакаларни аниқлаш ва тан олиш мақсадида инсон ресурсларини сертификатлаштириш тизими жорий этилади, пилот вазирликларда эса лавозимлар таҳлили ўтказилади. Хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилади.

Н.Абдураимова, Р.Назарматов (сурат), ЎзА