Коррупция – жамият тараққиётига тўсиқ

66

Коррупцияга қарши кураш – бу фақат жиноятчиликни камайтириш эмас. Бу давлатнинг барқарор ривожланишини, бошқарув тизимининг шаффоф ва самарали ишлашини таъминлашга қаратилган стратегик вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида бугун коррупция хавфини тубдан бартараф этиш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат бошқарувида очиқликни кучайтириш, масъулиятни ошириш ва ҳалоллик тамойилларини ҳар бир соҳада мустаҳкамлаш – ушбу жараённинг асосий йўналишларини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2025 йил 29 июль куни маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган тақдимотда прокуратура органлари ходимлари томонидан коррупциявий ҳолатлар содир этилишининг олдини олишда тизимли ёндашиш, бунда коррупция ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларга йўл қуймаслик бўйича тарғибот тадбирларини кундалик ишга айлантириш, коррупциядан ҳоли «Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик» шиори остида тушунтириш ва огоҳлантириш тадбирларини кучайтириш топшириғи берилган эди. Шу топшириққа асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Шахсий хавфсизликни таъминлаш сектори хизматчилари иштирокида тадбир ўтказилди.

– «Коррупциядан ҳоли Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик!» шиори остида тадбирлар бюронинг барча туман ва шаҳар бўлимларида ўтказилиши таъминланди, – деди бошқарма бошлиғининг ўринбосари В.Ерниязова. – Мақсад бюро хизматчилари орасида порахўрлик, коррупциянинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини кучайтириш.

Коррупцияни камайтириш – жамиятнинг ишончини тиклаш, иқтисодиётнинг соғлом ривожига шароит яратиш ва ҳар бир фуқаро учун тенг имкониятлар таъминлашнинг муҳим шарти саналади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги