Ўзбекистон ва Тожикистон: Очиқ вa ишончли мулоқот стратегик шерикликни мустаҳкамламоқда

55

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарларининг очиқ вa ишончли мулоқоти стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга, икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилмоқда.

Бу Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг  Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан учрашувида қайд этилди.

Ўзаро мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, таълим вa маданий-гуманитар соҳаларда кузатилаётган ижобий динамика қайд этилди.

Учрашувда кенгайиб бораётган парламентлараро ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти доирасидаги алоқаларнинг фаоллашгани ва бу йўналишдаги имкониятлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчининг конструктив ҳамкорлиги учун  миннатдорлик билдирилди.

Н.Абдураимова, ЎзА